Samsung максимал даражада, ҳатто Galaxy M10’дан ҳам арзон смартфон тайёрлади!

  •   DiMaX
  •  3237
  •  13.02.2019 12:52

Samsung максимал даражада, ҳатто Galaxy M10’дан ҳам арзон смартфон тайёрлади!

Арзончи смартфонсозлар билан рақобатлашиш учун Samsung янги – Galaxy M туркумини жорий этган. Улардан иккитаси тақдим этилиб, сотувга ҳам чиқди, аммо рақибларидан бири уларни масхаралаб ҳам улгурди.

ЎҚИНГ: Galaxy M20’нинг AnTuTu’даги кўрсаткичи боис Xiaomi яна Samsung’ни калака қилди

Нима бўлганда ҳам, жанубий кореялик гигант хитойликлар билан беллашишга жиддий бел боғлаган кўринади. Зеро, Geekbench сервисида кодли номи Samsung SM-A260F бўлган янги смартфон текшириб кўрилгани аниқланди. Техник хусусиятлари ҳатто ҳамёнбоп моделларникидан ҳам пастлигига қараганда, бу ўта арзон смартфон бўлади.

Бенчмарк базасида қолган маълумотларга кўра, ушбу гаджет Samsung Exynos 7870 процессорига ва атиги 1 гигабайтлик тезкор хотирага эга. Android 8.1 Oreo тизим талқини бошқаруви остида ишловчи мазкур девайс якка ядроли тестда атиги 726 балл, кўп ядроли синовда эса 2984 балл олган.

Аппарат таъминоти қуйи кўрсаткичларга эга эканидан келиб чиқадиган бўлсак, Samsung ушбу смартфонини Android Go дастури доирасида тақдим этади. Шунингдек, унинг нархи ҳам 100 доллардан ошмаса керак, бироқ қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум. Аллақачон глобал бозорга чиққан айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!