Samsung намойиш этади: дунёдаги илк эгилган QLED-монитор

  •   Saroy
  •  989
  •  29.08.2018 13:21

Samsung намойиш этади: дунёдаги илк эгилган QLED-монитор

Модель CJ79 34-дюймли эгилган монитордан иборат, у Intel Thunderbolt интерфейс имкониятидан фойдаланади. Монитор иккита Thunderbolt порти ва компьютерлар билан бирга ишлайдиган  Mac ва PC билан таъминланган. Thunderbolt 3 порти маълумотларни сониясига  40 гигабит тезликда қайта ишлайди. Бу USB 3.0 дан қарийб саккиз баробар тездир. У шунингдек бир вақтнинг ўзида қурилмани  битта кабелда 85 Вт гача қувватлантира олади.

ЎҚИНГ:Дунёдаги илк 146-дюймли MicroLED-телевизори сентябрда сотувга чиқади

CJ79 формати 3440 га 1440 ва томонлар нисбати  21 га  9. У шунингдек, Picture-by-Picture (PBP) функциясини ҳам қўллаб қувватлайди. Бу эса фойдаланувчиларга тасвирнинг иккала манбаси билан ишлаш имконини беради.

Шу билан бирга,  Samsung 43-дюймли эгилган  CJ89 мониторини ҳам намойиш қилади. Унинг формати  3840  га 1200, томонлар нисбати  32 га 10. Янги қурилма стереодинамика, клавиатурани қўшиш учун хаб ҳамда  USB-Type C порти орқали ишлайдиган бошқа перифериялар билан таъминланди. Samsung CJ79 ва CJ89  мониторларини  ҳозирча Европада буюртма қилиш мумкин, кейинроқ сайёрамизнинг бошқа минтақаларида ҳам харид қилиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ:Samsung The Wall энди энг зўри эмас: LG рекорд даражада улкан ва юпқа micro-LED TV яратди!

 

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.