Samsung нақ 64 МПлик квадрокамера ва 6000 мА/соатлик батареяга эга арзон «мегамонстр» тақдимот кунини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2506
  •  11.02.2020 12:03

Samsung нақ 64 МПлик квадрокамера ва 6000 мА/соатлик батареяга эга арзон «мегамонстр» тақдимот кунини эълон қилди

Жанубий кореялик техногигант Galaxy M31моделини «мегамонстр» дея реклама қила бошлагани ҳақида ёзгандик. Арзон туркумга мансуб бўлса-да, Samsung уни тўрт модулли камера билан жиҳозлаяпти, тағин бош сенсори 64 мегапикселлик!

ЎҚИНГ: Galaxy M31 ўзи арзон бўлса-да, ўрта нархли Galaxy A51 билан беллаша олади! («жонли» сурат)

Ниҳоят, компания Galaxy M31 моделининг намойиш санасини расман эълон қилди. Қуйидаги постерга кўра, уни 25 февраль куни Ҳиндистонда, маҳаллий вақт билан 12:00 да бошланувчи тадбирда тақдим этишади:

Анонс кунидан ташқари, бу постер яна Galaxy M31 смартфонининг айрим жиҳатларини ҳам ошкор этган. Яъни, унинг Infinity-U туридаги, FHD+ форматидаги AMOLED-дисплей билан таъминлашган. Тўртталик камеранинг бош модули 64 мегапикселлик датчик эканини, дактилоскоп орқа панелга жойлангани ва аккумулятори нақ 6000 мА/соатлик эканини ҳам Samsung тасдиқлаган.

ЎҚИНГ: Galaxy A41 бенчмаркда: Samsung уни арзон қилиш учун кутилмаган ишга қўл урибди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.