Samsung нақ еттита флагман смартфон тайёрлаяпти, лекин бирортаси ҳам «Note» эмас!

  •   DiMaX
  •  1422
  •  16.11.2020 13:25

Samsung нақ еттита флагман смартфон тайёрлаяпти, лекин бирортаси ҳам «Note» эмас!

Androidpolice ресурси муаллифи ва таниқли инсайдер Макс Вайнбах (Max Weinbach) жанубий кореялик корпорациянинг режалари ҳақида янги маълумот эълон қилди. Унга кўра, кейинги йилда Samsung еттита русумда флагман смартфон намойиш қилмоқчи.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21 Ultra қўшимча бир компонентга эга бўлиши айтилди

Қизиғи шундаки, Вайнбах тақдим этган рўйхатда Galaxy Note туркумига мансуб бирорта ҳам модел йўқ! Афтидан, Samsung ушбу серияни тугатиши ҳақидаги миш-мишларда жон бор.

Шундай қилиб, 2021 йилги Samsung флагманлари рўйхати қуйидагича бўлади:

Инсайдер булардан учта смартфон S Pen стилуси билан ишлай олишини ҳам айтган. Флагманларнинг бошқа хусусиятлари ҳақида маълумот йўқ, лекин улар Qualcomm Snapdragon 875 ҳамда Exynos 2100 процессорлари билан таъминланса керак.

Шунингдек, яна бир ишончли инсайдер – Жон Проссер (Jon Prosser) ёзишича, асосий флагманлар – Galaxy S21 туркуми 14 январда намойиш этилади ва 29 январдан сотила бошлайди.

ЎҚИНГ: Geekbench аниқлик киритди: Mi 11 энг зўрми, Mate 40 Pro’ми ёки Galaxy S21?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.