Samsung’нинг 2019 йилги энг арзон смартфони – Galaxy A2 Core нималарга қодир?

  •   DiMaX
  •  4023
  •  28.03.2019 10:19

Samsung’нинг 2019 йилги энг арзон смартфони – Galaxy A2 Core нималарга қодир?

Яқиндагина интернетда жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy A2 Core модели ҳақида илк маълумот пайдо бўлганди. Арзон смартфон эканлиги номидан ҳам кўриниб турган бу қурилманинг сурати Terabayt.uz сайтида эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг ҳамёнбоп Galaxy A2 Core смартфони билан илк танишув!

Энди эса Samsung расмий сайтида Galaxy A2 Core моделининг айрим техник жиҳатлари ҳақида маълумотлар ва фойдаланувчи қўлланмаси ҳам пайдо бўлди. Гарчи A-сериясига мансуб бўлса-да, янги смартфон хусусиятлари ҳатто шу кунгача тақдим этилган энг ҳамёнбоп Galaxy M10 моделидан ҳам соддароқ. Шунга қараганда, у Samsung’нинг 2019 йилги энг арзон смартфони бўлади.

Galaxy A2 Core девайсида диагоналига 5 дюймлик PLS-дисплей қўлланади. Экран томонлари ўзаро 16:9 нисбатида бўлиб, тасвир аниқлиги 960x540 пикселга тенг. Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, бу смартфон Exynos 7870 процессорига ва 1 гигабайтлик тезкор хотирага эга. «Енгиллаштирилган» операцион тизим – Android 8.1 Oreo (Go Edition) бошқаруви остида ишлаши учун унга шу ҳам кифоя. Смартфоннинг доимий хотираси ҳажми ҳозирча номаълум, аммо унда microSD-карта учун алоҳида уяча ажратилган:

Смартфоннинг бош камераси 5 мегапикселлик модулга, f/1.9 диафрагмага ва фоточақноққа эга. Олд камера хусусида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Samsung максимал даражада, ҳатто Galaxy M10’дан ҳам арзон смартфон тайёрлади!

Galaxy A2 Core аккумуляторининг ток сиғими 2600 мА/соатга тенг. Корпуси ўлчамлари 141.6x71x9.1 миллиметрга тенг бўлиб, 142 грамм тош босади. Galaxy A2 Core модели Wi-Fi 802.11b/g/n, Bluetooth 4.2 модулларига ҳамда FM-радиога эга. Корпусининг пастки қиррасида қулоқчин учун 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳамда MicroUSB порти мавжуд.

Samsung компанияси 10 апрелда Galaxy A туркумидаги янги смартфонларини намойиш этишни режалаштирган, аммо улар қаторида Galaxy A2 Core бўлмаса керак. Афтидан, бу ҳамёнбоп моделни ортиқча шов-шувларсиз, тақдимотига бағишлаб бирор маросим ўтказмасдан сотувга чиқариб юборишса керак. Расмий сайтга маълумотлари чиққанига қараганда, бу модел сотувга ҳам тез орада тақдим этилади.

Дарвоқе, Samsung Galaxy A2 Core моделининг яққол рақиби – Xiaomi Redmi Go хусусиятлари уникидан кўра қизиқроқ бўлиб, уни аллақачон атиги 650 000 сўм эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин. Жанубий кореялик компаниянинг янги смартфонларидан эса Galaxy A30 ҳамда Galaxy A50 моделларини онлайн усулда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy S10+ ҳам Terashop.uz’га келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 13 март) – акцияси ҳам бор!