Samsung’нинг 4К сиғимли ром-телевизори сотувга чиқди

Samsung’нинг 4К сиғимли ром-телевизори сотувга чиқди

Samsung Electronics компанияси The Frame номли санъат намуналарини намойиш қилишга мўлжалланган телевизорларини сотувга чиқарди. Унда телеканалларни ҳам томоша қилиш мумкин, албатта.

Ишлаб чиқарувчининг бу телевизорини галерея деворида осиғлик ромга қиёслаш мумкин: қурилма ўз экранида рассомларнинг энг яхши полотнолари ҳамда энг яхши фотосуратларни намойиш қилади. Гаджет эгалари бу суратларни гаджетнинг хотирасида мавжуд рўйхатдан саралашлари мумкин. Ҳозирча The Frame 37 та муаллифнинг 100 та ижод намунаси киритилган.

Телевизор учун янги суратларни Samsung Art Store каталогидан олиш мумкин. Samsung бу каталог суратларини жаҳоннинг энг номдор музей ва галереялари билан ҳамкорлик қилиб, бойитиб боради. Айни пайтда ушбу ресурсда 300 дан зиёд ишлар жамланган. Уларни донасини $20 доллардан харид қилиш ёки арзонроқ нархда бир ойлик коллекцияни харид қилиш мумкин.

Шу билан бирга, бу ром-телевизорнинг My Collection каталогига фойдаланувчи ўзининг шахсий суратларини ҳам жойлаштириши мумкин. Гаджет уларни 24 соат мобайнида намойиш қилади.

Благодаря датчику освещенности, телевизор Samsung The Frame автоматически корректирует яркость и цветовую температуру изображения

The Frame’да телеканалларни 4K HDR TV стандартида томоша қилиш мумкин. Унда 4 та HDMI портлари, 3 та USB портлари ва Samsung smart TV телевизорининг барча илғор жиҳатлари мавжуд.

Телевизорда ташқи ёруғлик таъсиридан келиб чиқиб экрандаги ёруғлик ва суратдаги ранг ҳароратини автоматик созлайдиган датчик мавжуд. Гаджетда ҳаракат датчиги бўлиб, у ўзи осилган хонада шовқинни қайд этиши билан The Frame суратларни “айлантириш”ни бошлайди. Бошқа вақтда эса гаджет дам олади.

The Frame телевизорининг сиғими — 4K Ultra HD. Гаджет 2 моделда ишлаб чиқарилмоқда: 65 дюймли экранга эга талқини $2799, 55 дюймлиси $1999 доллар туради. Уни Samsung.com сайтидан харид қилиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.