Samsung’нинг бўлажак флагмани – Galaxy Note 9 хусусиятлари ошкор этилди

  •   DiMaX
  •  1247
  •  09.03.2018 10:21

Samsung’нинг бўлажак флагмани – Galaxy Note 9 хусусиятлари ошкор этилди

Барселонада бўлиб ўтган Mobile World Congress 2018 кўргазмаси доирасида Samsung компанияси ўзининг Galaxy S9 ҳамда S9+ смартфонлари билан барчани ҳайратда қолдирди. Энди эса жанубий кореялик бу корпорация навбатдаги флагмани – Galaxy Note 9 фаблети устидаги ишларга жиддий киришган.

ЎҚИНГ: Жозибадор Galaxy Note 9 илк марта кўриниш берди

Турли манбаларнинг ёзишича, ушбу фаблетда на 7 нанометрлик SoC процессор, на экранга жойланган дактилоскопик датчик бўлмайди. SlashGear сайти эса куни кеча Galaxy Note 9 смартфонининг техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотни ва унинг чизма-суратини ҳам ошкор этди.

Хуллас, Samsung’нинг бу топ-қурилмасига диагонали 6,3 дюймлик, пикселлар сиғими 2960х1440 бўлган экран ўрнатилади. Унинг Хитой ва АҚШ бозорларига мўлжаллаб чиқарилган версияси якка кристалли Snapdragon 845 тизимига эга бўлса, Европа мамлакатлари учун Exynos 9810 процессорли вариант тақдим этилади. Фаблетнинг тезкор хотираси 6 гигабайтлик, доимий хотираси эса 64 ёки 256 гигабайтлик бўлиши айтилмоқда.

Мазкур девайсга айни дамда дунёдаги энг кучли камерофон бўлиб турган Samsung Galaxy S9+ флагманидаги каби камера ўрнатилади. Эҳтимол, унга қандайдир дастурий янгиликлар ҳам киритишар, аммо бу ҳозирча фақат тахмин. Олд камера эса 8 мегапикселлик датчикка эга.

ЎҚИНГ: DxOMark’да янги рекорд: Galaxy S9+ камераси iPhone X ва Pixel 2’ни «ўтирғизиб қўйди»!

Қизиғи – шунча катта экрани ва кучли жиҳатларига қарамасдан, Samsung Galaxy Note 9 аккумулятори кичик сиғимли – 3300 мА/соатлик бўлар экан. Дактилоскопик датчикнинг ҳам ўрни ўзгарган – у камера остига кўчирилган.

Хулласи калом, жамланмада стилус ҳам мавжудлигини айтмаса, бу фаблет Galaxy S9+ моделининг сал катталаштирилган варианти экан, дейиш ҳам мумкин. Дарвоқе, Galaxy Note 9 нархи ҳам уникидан тахминан 100 долларга қиммат бўлади, дейишяпти. Мазкур смартфон жорий йилнинг августида тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: КУТИЛМАГАН ВИДЕО: Samsung Galaxy S9+ ўтган йилги хитойлик флагманга мағлуб бўлди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.