Samsung’нинг бўлғуси бестселлери – Galaxy M30 савдога чиқиш санаси, «бели бақувват» Galaxy A50’нинг эса нархи маълум бўлди!

  •   DiMaX
  •  5156
  •  27.02.2019 10:01

Samsung’нинг бўлғуси бестселлери – Galaxy M30 савдога чиқиш санаси, «бели бақувват» Galaxy A50’нинг эса нархи маълум бўлди!

Жанубий кореялик техногигант ўтган ойда Galaxy M туркумидаги иккита арзон моделини намойиш этганди. Энди эса уларнинг учинчиси – Galaxy M30 смартфонига навбат келди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, ҳамёнбоп Galaxy M30 тақдимот санасини Samsung расман маълум қилди (+видео)

Таниқли ҳиндистонлик инсайдер Ишан Агарвал (Ishan Agarwal) кореялик корпорация расмий вакилларидан олинган маълумотни эълон йилди. Унга кўра, Samsung Galaxy M30 модели 5 март санасидан сотувга чиқади. Уни дастлаб Ҳиндистон, кейин эса бошқа мамлакатлар бозорларига тақдим этишади, нархи тахминан 210 АҚШ доллари атрофида бўлади.

Бундан ташқари, бармоқ изи сканери дисплейнинг ўзига интеграция қилинган Samsung Galaxy A50 модели ҳақида ҳам янги маълумотлар чиқди. Уларга кўра, ушбу смартфон кейинги ойнинг ўрталариданоқ айрим Европа мамлакатларида савдога чиқарилади. Унинг бошланғич – 4/64 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга варианти 350 евро нархида сотилади. 6/128 гигабайтлик версиясининг нархи борасида ҳозирча маълумот йўқ.

Дунё бозорига чиқарилган айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!