Samsung’нинг буклама смартфони эгилувчан дисплейдан ташқари яна битта экранга эга!
Жанубий кореялик гигант, ниҳоят, ўзининг илк буклама смартфонининг айрим хусусиятлари ҳақида маълумот берди. Бу девайснинг асосий – қайишқоқ дисплейи 7,29 дюймлик бўлиб, қурилма букланганида у корпуснинг ички томонида қолади.
Бундан ташқари, Galaxy F (айрим манбаларга кўра – Galaxy X) корпусининг «орқа» томонида яна битта экрани бор экан! Девайсни буклаганда ташқарида қоладиган бу дисплейнинг ўлчами диагоналига 4,58 дюймга тенг.
Samsung Display аллақачон эгилувчан экранларни оммавий ишлаб чиқаришга киришган. Жорий йилнинг сўнгига қадар у 500 минг донадан ошиқ шунақа дисплейлар ишлаб чиқаради.
Мазкур смартфон ҳақидаги батафсил маълумотларни эса 7-8 ноябрь кунлари Сан-Франциско шаҳрида ўтказиладиган анжуманда айтишади.
Лекин шуниси ҳам борки, букланувчи смартфонни биринчи бўлиб тақдим этишга ҳаракат қилаётган Samsung ҳам, Huawei ҳам доғда қолди. Унчалик ҳам танилмаган бир хитойлик компания букланувчи, тағин Snapdragon 8150 процессорли илк смартфонни аллақачон сотувга чиқаришгаям улгурди.