Samsung'нинг ҳақиқий раҳбари компания бошқарувини қайтадан қўлга олди

Samsung'нинг ҳақиқий раҳбари компания бошқарувини қайтадан қўлга олди

Ўтган ҳафта сўнгида Samsung Electronics компаниясининг ҳақиқий раҳбари Ли Жеёнг (Lee Jae-yong) жорий ҳафтанинг бошидан ўзининг раҳбарлик вазифаларини бошқаришга қайтиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ли Жеёнг сўнгги бир йил давомида компанияга раҳбарлик қила олмаган эди. У пўрахўрлик, коррупция, ўғирлик, ёлғон кўрсатмалар бериш ва ўз вазифасини суистеъмол қилиш билан айблаб келинаётган эди.

ЎҚИНГ: Samsung президенти қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Сўнгги икки ҳафта мобайнида Ли Жеёнг Европа, Канада ва Япония бўйлаб хизмат сафари уюштириб, бу ҳудудлардаги технология соҳасида етакчи бўлган компаниялар раҳбарлари билан учрашди. Жаноб Ли сўнгги бир йил ичида бундай имкониятга эга бўлмай келаётган эди.

ЎҚИНГ: Samsung раҳбари 2017 йили асосан қамоқда бўлиб ҳам 820 минг доллар даромад қилди!

Европа бўйлаб сафар давомида Ли Жеёнг Франция ҳукумати билан Париж шаҳрида янги илмий-тадқиқот маркази ташкил қилиш борасида шартнома имзолади. Канада ҳукумати билан эса Мотреал шаҳрида бунёд этиладиган илмий марказ ташкил қилиш бўйича келишув имзоланди. Ушбу марказ сунъий идрок технологиялари бўйича тадқиқотлар олиб бориши кутилмоқда.

Ушбу маълумотга муносабат билдирган Samsung компаниясининг матбуот хизмати «Жаноб Лининг қайтишини 'расмий’ деб аташ шарт эмас, у шунчаки ўз ўрнига қайтди,» демоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!