Samsung’нинг «орқасидан пичоқ уришди»: «миллий бойлик»ни хитойликларга сотган тўққиз кишига жиноий иш очилди!

  •   DiMaX
  •  1594
  •  30.11.2018 10:37

Samsung’нинг «орқасидан пичоқ уришди»: «миллий бойлик»ни хитойликларга сотган тўққиз кишига жиноий иш очилди!

Жанубий кореялик техногигант бутун дунё бўйича кичкина ва ўрта ўлчамли OLED-дисплейлар бозорида етакчилик қилади. Унинг технологиясини ишлаб чиқишга катта маблағ сарфланган бўлиб, бу технология «миллий бойлик» ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Экрани «тирқиш»ли Galaxy S10 яна икки жиҳатига кўра рекорд ўрнатяпти!

Аммо кейинги пайтларда хитойлик дисплейсозлар ҳам бу соҳада катта ютуқларга эришиб, ишлаб чиқариш ҳажмини тобора йириклаштириб бормоқда. Улар Samsung Electronics технологиясини ўғирлаб олишганидан гумон қилган Сувон шаҳри (Жанубий Корея) прокуратураси тўққиз кишига нисбатан жиноий иш қўзғади. Булар – Samsung’нинг дисплейларини тайёрлаб берувчи ҳамкори бўлмиш Toptec компаниясининг раҳбари ва саккиз нафар ходимидир.

Айбловга кўра, мазкур гуруҳ сохта компания ташкил этган ва Samsung Display қайишқоқ панелларининг чизмалари ҳамда жиҳозларидан фойдаланиш йўллари ҳақидаги маълумотни олишган. Булардан айримларини кейин хитойлик буюртмачига  13,85 миллион АҚШ доллари эвазига сотишган. Харидор компания номи ҳозирча сир тутиляпти.

Уяли телефонлар дисплейларини тайёрловчи автоматлаштирилган ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Toptec компанияси бу айбловни рад этаётир. Аммо барибир унинг акциялари нархи 20 фоизга тушиб кетган.

Samsung Display вакили бу вазиятни «ўта ачинарли» дея изоҳлади ва компания бундан кейин технологиялари ҳимоясини кучайтиришини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, яқиндагина жанубий кореялик техногигантдан аввал кутилмаганда хитойлик компания буклама экранли смартфон тақдим этганди.

ЎҚИНГ: Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)