Samsung’нинг ўрта нархли смартфонларида ҳам сканерли экран бўлади

  •   DiMaX
  •  1059
  •  17.07.2018 12:40

Samsung’нинг ўрта нархли смартфонларида ҳам сканерли экран бўлади

Ўтган йили Vivo компанияси бошлаб берган янги тренд – бармоқ изи сканерининг дисплейга татбиқ этилиши кўп компанияларга тарқалмоқда. Аммо етакчи смартфонсозлардан бўлган Samsung Electronics бу тажрибага ҳозирча буткул қўшилмай турибди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note 9 ҳали намойиш этилгани йўқ, лекин кимлардир уни аллақачон тутиб юрибди

Лекин жанубий кореялик техногигант ҳам ўз қурилмаларида ушбу технологияни қўллаш арафасида турибди. Samsung Electronics нафақат флагманларини, балки ўрта нархли смартфонларини ҳам дактилоскопик сканерга эга экран билан жиҳозлаши мумкин. Бу ҳақда Ice Universe никли хитойлик таниқли инсайдер ўзининг Weibo аккаунти орқали хабар берган.

Манбага кўра, Galaxy S10 флагмани Samsung’нинг экранга интеграция қилинган бармоқ изи сканерига эга ягона смартфони бўлмайди. 2019 йилги Galaxy A туркумига мансуб «катта» моделларда ҳам шу технология қўлланилади.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 миллионлаб инсонларни ҳайратга солади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!