Samsung’нинг тақдим этилмаган бу смартфони Geekbench’да энг юқори балл тўплади!

  •   DiMaX
  •  1352
  •  20.12.2017 16:10

Samsung’нинг тақдим этилмаган бу смартфони Geekbench’да энг юқори балл тўплади!

Жанубий кореялик гигант ўзининг Galaxy S9 ва S9 Plus смартфонларини Mobile World Congress 2018 кўргазмасида расман намойиш этиши ҳозирча аниқ эмас. Бироқ улар ҳақидаги айрим маълумотлар аниқ бўлиб улгурган. Жумладан, Galaxy S9 модели битта, S9 Plus эса иккита объективли асосий камерага эга бўлади. Бу уларнинг орасидаги энг катта фарқ бўлиши айтилаётир.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S9 бенчмаркда 7787 балл тўплади

Бугун интернетда Galaxy S9 Plus смартфонининг Geekbench бенчмаркида ўтказилган тест натижалари тарқалди. Унинг хусусиятлари чиндан ҳам аҳамиятга лойиқ ва кўрсаткичлари «авлод»лариникидан сезиларли даражада юқори.

Скриншотда кўриниб турибдики, модел рақами Samsung SM-G955U1 бўлган қурилма якка ядроли режимда 2422 балл, кўп ядроли тестда эса 8351 балл тўплаган. Шу пайтгача Samsung смартфонларидан бирортаси бу қадар юксак натижани кўрсатган эмас.

Geekbench’да ўтказилган мазкур тест шуни кўрсатадики, Galaxy S9+ модели Android 8.0 Oreo операцион тизим талқинида, 6 гигабайтлик тезкор хотира билан ишлайди.

ЎҚИНГ: Эксклюзив: Galaxy S9 тақдимот куни маълум, янги видеосини томоша қилинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!