Samsung`нинг янги смартфони бенчмаркда

Samsung`нинг янги смартфони бенчмаркда

Жанубий Кореянинг ҳали оммага намойиш этилмаган янги смартфони машҳур GFXBench бенчмарки базасида кўринди, деб хабар беради phoneArena.

Қурилма 2016 йилги лойиҳалар орасида энг содда Android-смартфон бўлиши мумкин. SM-J105F маркали мазкур гаждет 1,5 ГГц такт частотали Spreadtrum SC8830 процессори, 1 ГБ тезкор хотира қурилмаси, 8 ГБ доимий хотира, 5 мегапикесель асосий ва 0,3 мегапиксель фронталь камера билан таъминланган. Операцион тизим иши Android 5.1.1га “юклатилган”.

Galaxy J1 Mini

Маълум бўлишича, ҳозирда SM-J105F марка билан қайд этилган қурилма Galaxy J1 Mini деган ном остида чиқади.

GFXBench базасида кўрсатилган техник тафсифлар орасида шубҳалиси, бу J1 Mini смартфонидаги диоганал экран. У ерда ёзилишича, смартфон 4,3-дюйм дисплей (800х480 пиксель)га эга бўлар экан.

Samsung Galaxy J1 Mini смартфонининг техник тавсифлари бошланғич даражада ва шу боис унинг нархи 100 доллар атрофида бўлиши кутиляпти.

Ҳозирча қурилманинг намойиш санаси аниқ эмас.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!