Samsung ноилож Galaxy Fold муаммоларини расман тан олиб, узр сўради

  •   DiMaX
  •  1615
  •  23.04.2019 10:28

Samsung ноилож Galaxy Fold муаммоларини расман тан олиб, узр сўради

Жанубий Кореялик техногигант яқинда ўзининг Samsung Galaxy Fold буклама смартфонини савдога чиқарган эди. Лекин уни олиб ишлатиб кўрганлар дисплейдаги ва бошқа носозликлардан нолий бошлашди.

ЎҚИНГ: Galaxy Fold буклама смартфонини Samsung муддатидан аввал ва негадир яширин сота бошлади!

Samsung маркетинг мақсадларида Galaxy Fold моделидан бир нечтасини журналистларга ва таниқли кишиларга ҳадя этиб, шунинг видеоларини ҳам тарқатганди. Аммо бу кампаниянинг охири бой бўлди: буклама смартфон ишлатила бошлаганидан кейин иккинчи куниданоқ экрани ўртасига чизиқ тушиб, яхши ишламай қолиши кузатилган.

Шу каби муаммолар сабабли смартфоннинг АҚШдаги савдоси бекор қилинди, Хитойда сотила бошлаши ҳам номаълум муддатга кечиктирилди.

Кеча эса Samsung ушбу вазият юзасидан узр сўраб расмий баёнот беришга мажбур бўлди. Компания Galaxy Fold’даги муаммони тан олган ва тез орада бартараф этишга ваъда берган.

ЎҚИНГ: Galaxy Fold ғилофини Samsung яна битта смартфон нархида сотади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!