Samsung ноилож Galaxy S21 флагманлари камерасидаги нуқсонни тан олди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1604
  •  01.06.2021 10:52

Samsung ноилож Galaxy S21 флагманлари камерасидаги нуқсонни тан олди (+видео)

Бутун дунё бўйлаб Galaxy S21, Galaxy S21+ ҳамда Galaxy S21 Ultra смартфонларининг фойдаланувчилари турли форумларда ва тармоқларда улардан шикоят қилишмоқда. Таъкидланишича, бу флагманларнинг камералари етарлича самарадор эмас, айниқса, режимни алмаштиришда ва масштаблаштиришда бу яққол намоён бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 флагманлари таннархи ҳатто Galaxy S20’ларникидан ҳам паст экан: нималарда тежашган?

Samsung Electronics компанияси бир неча ойдан бери айтилиб келаётган ушбу шикоятларга ниҳоят муносабат билдирди. Тўғри, ишлаб чиқарувчи мазкур нуқсоннинг қачон бартараф этилишини айтмаган, лекин лоақал мазкур муаммодан хабардор эканлигини билдирган.

Мижозларни қўллаб-қувватлаш форумида Samsung‘нинг айнан камералар билан шуғулланувчи муҳандисларидан бири мазкур камчиликни қуйидагича тасдиқлаган:

«Муайян шароитларда, хусусан, протрет режимида суратга олаётганда хотира ёки ҳисоблаш ресурслари етишмаса ушланиб қолишлар юзага келишини биз тасдиқлаймиз».

Samsung вакили ушбу нуқсонни бартараф қилиш устида ишлаётгани, уни июндаги прошивка янгиланиши билан тарқатмоқчи эканлигини ҳам айтган.

ЎҚИНГ: Samsung яна Apple’ни калака қилди: iPhone 12 Pro Max камерасига зарба! (иккита видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!