Samsung ноодатий дизайндаги смартфонни патентлади

Samsung ноодатий дизайндаги смартфонни патентлади

LetsGoDigital ва Concept Creator Кореялик смартфон ишлаб чиқарувчи томонидан яртилган сўнгги L-шаклидаги смартфонининг рендер рендерларини ишлаб чиқди. Патент ён томонга очиладиган букланувчи дисплейга эга ва «ёпиқ» ҳолатда қурилманинг орқа томонига букланади. 

Ушбу форм-фактори кўпроқ LG Wing смартфонини эслатиб юборади. LG Wing'нинг иккиламчи дисплейи иккинчи даражали иловаларни очиш ёки ўйин ўйнаш ва видео томоша қилиш пайтида қўшимча маълумотларни кўрсатиш учун ишлатилган.  

Ушбу Samsung қурилмасининг қўшимча дисплейи эса смартфон ромининг юқори чап қисмида бўлади. 

Экран орқага букланганлиги сабабли, дисплейнинг бу қисмидан орқа камералар учун визор сифатида ишлатилиш мумкин. Патент чизмаларига кўра, қурилмада учта камера ва LED чироғи бўлади, аммо уларнинг аниқ тафсилотлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Патентда эслатиб ўтилган бошқа тафсилотлар икки қисмли аккумулятор ва Galaxy Z Fold3 ва Z Flip3 қурилмаларининг букланувчи дисплейини  ҳимоя қилувчи Samsung UTG шишасини (Ультра юпқа шиша) ўз ичига олади. 

Ҳозирча ушбу смартфон ҳақиқатдан ҳам ишлаб чиқарилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Компания бу тўғрисида расмий баёнот бермади. 

ЎҚИНГ: Galaxy A73 смартфони GeekBench'да тестдан ўтди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.