Samsung «ўлдириб бўлмас» Galaxy S20 тақдим этди, лекин уни ҳеч ким сотиб ололмайди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  4124
  •  21.05.2020 10:54

Samsung «ўлдириб бўлмас» Galaxy S20 тақдим этди, лекин уни ҳеч ким сотиб ололмайди! (+видео)

Шу йилнинг февралида Galaxy S20 туркуми смартфонларини тақдим этган Samsung компанияси энди станданрт флагманнинг махсус версиясини яратди. Galaxy S20 Tactical Edition деб номланган ушбу янги модел ҳарбий мақсадларга ишлатишга мўлжалланган.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2’дан қўрққан Samsung энг янги флагманларини 50% чегирма билан сотяпти!

Янги флагман АҚШ федерал ҳукумати ва Мудофа вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Galaxy S20 Tactical Edition моделида ҳарбийларнинг сирларини ишончли сақлаш учун икки босқичли шифрлаш қўлланади. Мазкур қурилма қадоқданоқ ҳарбий тактик радиоалоқага ҳамда миссияларни бошқариш тизимларига улана олади.

Galaxy S20 Tactical Edition моделини тунги кўриш кўзойнаклари билан қўллаш учун махсус режим кўзда тутилган. «Жосус» режими эса уяли ва радио алоқасини узиб қўяди. Қурилмани ҳарбий хизматчининг кўкрагига маҳкамлаб қўйилганида горизонтал ҳолатда блокдан чиқариш осонлаштирилган.

Смартфон 6,2 дюймлик экран, Snapdragon 865 чипи, 12/128 ГБлик тезкор/ички хотира, 4000 мА/соатлик аккумулятор, стандарт Galaxy S20 флагманидаги каби камералар жамланмасига эга. Лекин уни махсус ҳимоя ғилофи ва алоҳида дастурий таъминот билан таъминлашган.

ЎҚИНГ: LG атиги 150 долларга учталик камерали, «ўлдириб бўлмас» смартфон чиқарди! (+«жонли» видео)

Қуйидаги видеода Samsung Galaxy S20 Tactical Edition’нинг айрим имкониятларини кўриш мумкин:

Samsung Galaxy S20 Tactical Edition жорий йилнинг учинчи чорагида серияли тарзда чиқарилади, аммо очиқ савдога қўйилмайди. Бироқ ундаги Juggernaut IMPCT ҳимоя ғилофини истовчилар 55 долларга сотиб олишлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi «ўлдириб бўлмас» смартфон тайёрлабди: Comet илк «жонли» расмларда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!