Samsung ўрама экранли смартфонини биринчи бор «жонли» кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  529
  •  16.11.2020 09:12

Samsung ўрама экранли смартфонини биринчи бор «жонли» кўрсатди!

Жанубий кореялик гигант ўралувчи дисплейга эга қурилмани аллақачон патентлаштирган ва биз шундай қурилманинг концепт видеосини эълон қилганмиз. Энди эса Samsung эрама экранли смартфони «жонли» акс этган расмни биринчи марта эълон қилди.

ЎҚИНГ: LG Rollable: компания «рулон-смартфон» тайёрламоқда

Samsung Group вице-президенти ва амалдаги раҳбари Ли Жэ Ён (Lee Jae-yong) ўтган ҳафтанинг пайшанба куни компаниянинг Сеул шаҳридаги илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Бу унинг ўз отаси Ли Гон Хи (Lee Kun-hee) вафотидан кейинги илк расмий ташрифи бўлди. Шу сабабли ҳам мазкур воқеа кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Samsung компаниясининг матбуот маркази ушбу тадбирдан олинган суратлардан бирини эълон қилган. Унда илмий-тадқиқот маркази ходимлари билан суҳбатлашаётган Ли Жэ Ён тасвирланган бўлиб, қўлида номаълум бир смартфонни ушлаб олган.

Компания раҳбарининг қўлидаги қурилма Samsung’нинг буклама смартфонлари – Galaxy Z Fold ёки Galaxy Z Flip кабилардан кўра юпқароқ. Шунга қараганда, бу – қайишқоқ экрани корпуснинг ичида ўралиб турувчи ва смартфонни «чўзганда» дисплейи ёйилиб, планшет форматига келувчи янги қурилманинг прототипидир.

ЎҚИНГ: Кокаин можароси: Samsung ва бошқалар атиги 349 долларлик букламафондан нега қўрқяпти?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!