Samsung ўрта даражали смартфонларидан битта камерани олиб ташлайди

Samsung ўрта даражали смартфонларидан битта камерани олиб ташлайди

Одатда Samsung компанияси ўзининг Galaxy А сериясидаги смартфонларини 4 тагача камералар билан таъминлайди. Уларнинг иккитаси асосий ва ултракенг камералар бўлса, қолган иккитаси макро ва чуқурлик камераларидир. The Elec нашрининг хабар беришича, эндиликда Жанубий Корея компанияси кейинги йилдан бошлаб ўзининг ўрта даражали смартфонларидан камдан-кам ишлатиладиган чуқурлик камерасини олиб ташлайди. Компания ўз смартфонларида рақамларни кўпайтириш ўрнига мавжуд камераларни яхшилаш ва харажатларни камайтириш учун бу қарорга келган.

Шундай қилиб, Galaxy А24, А34 ва А54 смартфонлари учлик камера: асосий, ултракенг ва макро сенсорларига эга бўлади. Маълум бўлишича, бўлажак Galaxy А24 50MP асосий камера, 8MP ултракенг ва 5MP макро камерага эга бўлиши мумкин. Galaxy А34 эса 48MP асосий, 8MP ултракенг ва 5MP макро камера билан чиқарилади. Galaxy А54 келадиган бўлса, у 50MP асосий, 5MP ултракенг камера билан 5MP макро камерага эга бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra'нинг ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсади Samsung битта смартфондан воз кечади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!