Samsung ўта арзон Galaxy J2 Core (2020) смартфонини тақдим этди!
Жанубий кореялик техногигант ортиқча шов-шувларсиз Galaxy J2 Core (2020) русумли янги қурилмасини намойиш қилди. У арзон смартфонлар учун махсус ишлаб чиқилган Android 8 Go edition операцион тизим талқинига эга.
Samsung компанияси Android Go тизимли илк смартфони – Galaxy J2 Core моделини 2018 йили чиқарган эди. Унинг бу йилги версияси ҳам нархига яраша хусусиятларга эга, ўша икки йил аввалги моделдан фарқи кам.
Samsung Galaxy J2 Core (2020) диагоналига 5 дюймлик, тасвир аниқлиги 960х540 пикселлик экранга эга.
Смартфонга 4 ядроли Exynos 7570 процессори ва бор-йўғи 1 гигабайтлик тезкор хотира ўрнатишган.
ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A21s – улкан аккумуляторли ва «кўзи ўткир» смартфон
Лекин Galaxy J2 Core (2020) ички хотираси ҳажми 16 гигабайтга етказилган. Шунингдек, унга 256 гигабайтликкача ҳажмли microSD-карта ҳам қўйса бўлади.
Samsung янги смартфонига корпусдан олинувчи, 2600 мА/соатлик аккумулятор қўйишган.
Galaxy J2 Core (2020) асосий камераси 8 мегапикселлик якка модулни ва фоточақноқни ўз ичига олган.
Селфи учун эса 5 мегапикселлик камера масъул.
ЎҚИНГ: Смартфонингиз фоточақноғига қўшимча имкониятлар бахш этувчи учта бепул илова
Galaxy J2 Core (2020) модели Wi-Fi 802.11b/g/n (2,4 ГГц) ҳамда Bluetooth 4.2 интерфейсларига эга, локацияни аниқлаш учун GPS, Glonass ва Beidou хизматларидан фойдалана олади.
Иккита SIM-картали бу телефон 4G тармоғини қўллаб-қувватлайди. Galaxy J2 Core (2020) корпусида MicroUSB порти ҳамда қулоқчин учун стандарт аудиотирқиш мавжуд.
Samsung бу смартфонини қора, кўк ва пушти ранглардаги корпусларда, атиги 83 доллардан сотади.
ЎҚИНГ: Android 10 ва учталик камерали, «бели бақувват» ва замонавий смартфон – атиги 60 долларга!