Samsung ўта мустаҳкам смартфон яратди (+видео ва суратлар)

  •   DiMaX
  •  1980
  •  05.03.2018 13:22

Samsung ўта мустаҳкам смартфон яратди (+видео ва суратлар)

Яқиндагина Galaxy S9 ва Galaxy S9+ флагманларини тақдим этган жанубий кореялик техногигант яна бир бақувват смартфон тайёрлаган. Бу – MWC 2018 тадбирида намойиш қилинган, кодли номи Samsung SM-G888 бўлган смартфондир.

ЎҚИНГ: Galaxy S9'га буюртма олинмоқда, бироқ бозорда жиддий рақиб муаммо туғдирмоқда

Ушбу қурилманинг суратларини Roland Quandt никли инсайдер ўзининг Twitter-аккаунтида эълон қилди. Расмларга қараганда, бу – корпуси мустаҳкам ҳимояга эга смартфон, шу боисдан дастлаб уни Galaxy S9 Active ёки Xcover 5 модели, дея тахмин қилишди.

Лекин кейинчалик маълум бўлишича, бу – авария ва фавқулодда вазиятлар хизматлари ходимлари учун ишлаб чиқилган, корпуси ўта мустаҳкам ҳимояга эга бўлган махсус смартфон экан.

Инсайдернинг сўзларига кўра, Samsung’нинг ушбу гаджети 5,5 дюймли дисплейга, 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага, шунингдек, 4500 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.

ЎҚИНГ: Эксклюзив: Samsung’нинг «ўта ҳимояланган» янги смартфонини тўлиқ видеода томоша қилинг!

Ўта мустаҳкам ҳимояланган янги телефоннинг асосий ўзига хосликларидан бири – фавқулодда вазиятларда қўнғироқ қилиш учун махсус тугмачаси борлигидир. Шунингдек, смартфонни рацияга алмаштирувчи Push to Talk функцияси ҳам бор.

Мана, янги девайсни видеода томоша қиламиз:

Ушбу смартфоннинг истеъмолчилар бозорига тақдим этилиш-этилмаслиги хусусида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Сирли рўйхат: Samsung бу йил тақдим қиладиган смартфонлар