Samsung овозда бошқариладиган робот-чангютгични кўрсатади

Samsung овозда бошқариладиган робот-чангютгични кўрсатади

Тез орада Лас-Вегас (АҚШ, Невада) шаҳрида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида Samsung POWERbot VR7000 робот-чангютгични намойиш қилади, деб ёзмоқда Ferra нашри.

Чангютгични Аmazon Echo гаджетлари ёрдамида овозда бошқариш имконияти мавжуд. Шунингдек, POWERbot  чангютгичи Wi-Fi орқали бошқа қурилмаларга ҳам боғланиши мумкин.

Робот-чангютгичнинг қалинлиги 97 миллиметрни ташкил қилади. Ютиш қуввати 20 Вт. Edge Clean Master функцияси қурилмага деворга 15 мм оралиқда яқинлашиб, хонадаги қийин тозаланадиган жойларни ҳам саранжом қилишга ёрдам беради. Чўтканинг кенглиги 288 мм.

Ҳозирча гаджетнинг нархи маълум қилинмаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!