Samsung охири рақибига тан бериб, бу бизнесдан чиқиб кетяпти!

  •   DiMaX
  •  6420
  •  04.11.2019 09:05

Samsung охири рақибига тан бериб, бу бизнесдан чиқиб кетяпти!

Кўп йиллардан бери мобил процессорлар ишлаб чиқаришда Qualcomm компанияси етакчилик қилиб келаётир. Ишлаш самарадорлиги бўйича иккинчи ўринда эса Samsung Exynos чипсетлари туради, аммо улар асосан компаниянинг ўз қурилмаларида қўлланади.

ЎҚИНГ: Samsung йўл берди: Exynos 980 процессорли илк 5G-смартфонни хитойликлар чиқаришяпти! (+видео)

Энди эса Samsung ўзининг мобил чиплари учун ARM ядролари модернизацияси билан шуғулланиб келаётган бўлимини ёпаётир. Компаниянинг мобил процессорлари учун ядролар ишлаб чиқувчи илмий-тадқиқот маркази Техас штатидаги Остин шаҳрида жойлашган. Унинг фаолияти шу йилнинг 31 декабрида тугалланиши ҳақидаги ҳужжатлар аллақачон Техас штати Меҳнат ресурслари комиссиясига топширилган.

Таъкидлаш керакки, Остин шаҳридаги Samsung фабрикасида жами 3000 нафарга яқин ходим ишлайди. Унинг таркибига кирувчи илмий-тадқиқот марказида ишлаб келаётган 290 нафарга яқин ходимга аллақачон компенсациялар тўланган ва корхонанинг ёпилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Samsung ўз бизнесини оптимизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш учун чипсозликдан чиқиб кетаётганини айтган. Шунингдек, айни дамда Qualcomm компанияси самарадорлик ва энергия тежамкорлиги жиҳатидан аъло даражадаги процессорлар ишлаб чиқараётганини таъкидлаган. Яъни, жанубий кореялик гигант ўзининг Exynos процессорларида ишловчи қурилмалар Qualcomm чипсетлари базасидаги гаджетларга енгилишини тан олган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: «Сунъий онг»ли смартфонлар процессорлари рейтинги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.