Samsung ўйиндан чиққан йўналишда унинг ёрдами билан Xiaomi биринчи бўлади!

  •   DiMaX
  •  651
  •  27.04.2021 12:39

Samsung ўйиндан чиққан йўналишда унинг ёрдами билан Xiaomi биринчи бўлади!

2019 йил октябрнинг бошида Xiaomi ўзининг Mi Note 10 ҳамда Mi Note 10 Pro фаблетларини намойиш этган эди. Булар – бош камерасида нақ 108 мегапикселлик сенсор (Samsung ISOCELL Bright HMX датчиги) қўлланган дунёдаги илк смартфонлардир. Аммо кейинчалик маълум бўлишича...

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Ишончли инсайдер Ice Universe яқинда маълум қилишича, Samsung смартфонлар камерасида мегапикселлар пойгасидан чиққан. Яъни, кореялик гигант бундан кейинги смартфонларида оптик сенсорнинг мегапикселлар сонидан кўра бошқа жиҳатлари яхшиланган камералар қўлламоқчи.

Янги хабарларга кўра, Xiaomi эса аксинча – резолюцияси янада юқори мегапикселлар билан ўлчанувчи камерали смартфонлар устида ишламоқда. Қизиғи – 200 мегапикселлик биринчи оптик датчикни айнан Samsung тайёрламоқда ва Digital Chat Station никли инсайдерга кўра, бу модулни биринчи бўлиб «Хитойча Apple» ўз мобил телефонларида ишлатади.

Тўғри, инсайдер бунинг муддатларини айтмаган; зеро, Samsung ҳали бунақа датчикни тақдим этиш тугул, ҳатто расман эълон қилгани ҳам йўқ. Лекин сизиб чиққан маълумотларга кўра, мазкур сенсор ҳозирги кундаги энг кичик – 0,64 мкм ўлчамли пикселга эга. Шунингдек, унда бир нечта пикселни биттасига бирлаштириш имкони ҳам бўлса керак.

Техник жиҳатдан бу камера датчиги 16K форматида видео ёзиб олишга қодир бўлади, аммо унга ишлов беришга қодир процессор ҳозирча яратилмаган. MediaTek компанияси январда намойиш этган флагман – Dimensity 1200 чипсети 200 мегапикселликкача камерани қўллаб-қувватлайди, лекин 16K форматли видеони эмас. Афтидан, Xiaomi ҳозирча номаълум смартфонида айни шу процессорни ишлатади. Лекин 200 мегапикселлик камера ҳам ҳали ҳолваси...

ЎҚИНГ: 256 МПлик камерали илк смартфонни ким тайёрлаганини биласизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!