Samsung ўз мижозларига спам юбормоқда

Samsung ўз мижозларига спам юбормоқда

Корейс компанияси маркетинг стратегияси сифатида Samsung смартфонини харид қилиш учун аллақачон анча маблағ сарфлаб бўлган фойдаланувчиларига энди Galaxy Note 10 харид қилишни таклиф қилиб, спам хабарлар юбормоқда.

BGR сайтининг Android Police нашрига асосланиб хабар беришича, ўтган ҳафтада тақдим қилинганидан буён, Galaxy смартфонларида Galaxy Note 10 линкейкасидаги флагманларни реклама қилувчи push-билдиришномалар пайдо бўлмоқда.

Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, энг камида учта аввалдан ўрнатилган иловалар: Bixby, Samsung Pay ва Samsung Push Service'лардан билдиришномалар келмоқда. Bixby ундан Note 10 ҳақида маълумот сўрашингизни таклиф қилмоқда; Samsung Pay эса маҳсулот саҳифасига ўтсангиз, текин баллар берилишини хабар қилмоқда; Samsung Push Service'да эса спам реклама баннерлари пайдо бўлмоқда.

Одатда, Bixby рекламаларини ўчириб қўйишнинг имкони бор. Бунинг учун Bixby'га кириб, юқоридаги ўнг бурчакда жойлашган менюни очиб, ундан Созламаларга ўтасиз. Шу ердан Маркетинг билдиршномаларини ўчириб қўйиш мумкин. Ваҳоланки, айнан ҳозирги рекламаларни ўчириб қўймоқчи бўлсангиз, pop-up хабар пайдо бўлиб, рекламани ўчириш имкони мавжуд эмаслиги айтилмоқда.

Samsung бир неча йиллардан буён ўз мижозларига мана шундай рекламалар жўнатиб келади. Аммо ҳар сафар ушбу воқеа содир бўлганда, кутилган натижа эмас, балки айнан унинг акси кузтилса ҳам, компаниядагилар мижозларини янги қурилма харид қилишга ундашдан тўхтамаяпти. Android Police сайти мухбири Корбин Давенпорт (Corbin Davenport) Galaxy S10e харид қилганда ҳам мана шундай рекламалар пайдо бўлганини ёзади.
Ушбу маркетинг техникаси билан Samsung кўплаб мижозларини бездираётгани эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M20s'нинг 6000 мА/соатлик аккумулятори "жонли" суратда