Samsung ўз рекордини янгилади: Galaxy A смартфонлари зўр кетяпти!

  •   DiMaX
  •  4006
  •  15.05.2019 17:13

Samsung ўз рекордини янгилади: Galaxy A смартфонлари зўр кетяпти!

Бундан роппа-роса бир ой аввал Samsung компанияси янгиланган Galaxy A туркуми смартфонларининг Ҳиндистондаги рекордини эълон қилган эди. Дастлабки 40 кун ичидаёқ улардан икки миллионтаси сотилган ва улардан 500 миллион долларлик савдо қилинган – бу эса мазкур соҳадаги барча брендлар ўртасидаги рекорддир.

ЎҚИНГ: Galaxy A смартфонлари тақдимотдан икки ой ўтибоқ арзонлаша бошлади!

Орадан яна бир ой ўтиб ҳам «филлар мамлакати»да Galaxy A смартфонларига бўлган талаб пасайгани йўқ. Аксинча, Samsung навбатдаги рекордни эълон қилди: 70 кун ичида ўрта нархли туркумдан 5 миллион дона смартфон сотилибди. Улар биргаликда жанубий кореялик компани учун жами 1 миллиард долларлик савдони таъминлаб берган.

Samsung янгиланган Galaxy A сериясидаги смартфонларнинг Ҳиндистондаги савдосини йил охиригача 4 миллиард долларга етказмоқчи. Агарда нархлар ҳозирги ҳолатида бўлиб турса, бу – йил сўнгигача тахминан 20 миллион смартфон сотилиши керак, деганидир.

Эслатиб ўтамиз, Samsung компаниясининг турли русумлардаги телефонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 451 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ 5G билан беллашувчи Galaxy A70 ҳам Terashop.uz’га етиб келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 7 май)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!