Samsung ўз сайтига Galaxy Note 20 Ultra’нинг сифатли суратларини чиқарди!

  •   DiMaX
  •  1973
  •  02.07.2020 09:52

Samsung ўз сайтига Galaxy Note 20 Ultra’нинг сифатли суратларини чиқарди!

Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетларини Samsung жорий йилнинг 5 августида тақдим этиши кутилмоқда. Интернетда эса шу пайтгача уларнинг турли хусусиятлари ҳақида инсайдерлик маълумотлари ва рендер суратлари тарқалиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Ер думалоқ, Galaxy Note 20 эса ...

Кеча – 1 июль санасида Samsung ўзининг Россия ва Украинадаги сайтларига тасодифан ҳали расман тақдим этилмаган смартфон суратини чиқарди. Чет манбалар уни Galaxy Note 20 Ultra модели, дейишмоқда. Компания ўз хатосини пайқаб қолиб, сайтлардан бу расмларни олиб ташлаган, лекин шунгача турли нашрлар уларни кўчириб олишга улгуришган.

Юқоридаги расмда янги – Mystic Bronze деб номланган рангли фаблет акс эттирилган ва Galaxy Note 20 туркуми рекламасида Samsung асосан шу рангни қўлласа керак.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note 20'ларнинг iPhone 12'ларни ер тишлатадиган жиҳати нима бўлишини биласизми?

Қизиғи шундаки, айни шу юқоридагига ўхшаш дизайнни машҳур инсайдер OnLeaks жорий йилнинг май ойидаёқ рендер сифатида кўрсатган эди:

Эслатиб ўтамиз, жанубий кореялик техногигантнинг Samsung Display компанияси яқинда янгича – LTPO технологияси асосида тайёрланган дисплей тақдим этган. Samsung уни илк бор ўзининг Galaxy Note 20 Ultra фаблетида қўлламоқчи.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42 ҳақида илк маълумотлар

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!