Samsung ўз смартфонлари эгаларини Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасининг очиқ синовига чақиряпти!

  •   DiMaX
  •  955
  •  07.10.2020 11:40

Samsung ўз смартфонлари эгаларини Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасининг очиқ синовига чақиряпти!

Жанубий кореялик техногигант шу пайтгача ўз смартфонларига мўлжалланган график қобиқларининг бета-синовларига фақат дастурчиларни киритар эди. Бироқ негадир One UI 3.0 талқинига келганида Samsung тактикаси ўзгарди – унинг тестларида оддий фойдаланувчилар ҳам иштирок эта оладилар!

ЎҚИНГ: Ушбу 63 хил Samsung смартфон ва планшетлари Android 11’гача янгиланади!

Шундай қилиб, Samsung Electronics компанияси Android 11 операцион тизим талқини базасидаги One UI 3.0 график қобиғининг очиқ бета-тестини эълон қилди. Унинг доирасида Galaxy S20, Galaxy S20 Ultra, Galaxy S20+ ҳамда Galaxy S20 Fan Edition (Galaxy S20 FE) флагманлари эгалари янги прошивкани синаб кўришлари мумкин. Яқин орада бу рўйхатга Galaxy Note 20 ҳамда Note 20 Ultra фаблетлари ҳам киритилади.

Мазкур дастурга ҳозирча фақат ишлаб чиқарувчининг ватани – Жанубий Кореядаги фойдаланувчиларгина киритилган. Кейинроқ эса бошқа ҳудудлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Польша, Германия, Хитой ва Ҳиндистондаги Samsung флагманлари эгалари ҳам қўшилади.

Шу пайтгача Samsung One UI 3.0 прошивкасининг ёпиқ бета-тестларида иштирок этган дастурчилар унинг интерфейсидан олинган скриншотларни тарқатишган. Улар жуда кўплиги боис бу ерда барчасини чиқаришнинг имкони йўқ, қизиққанлар мана бу ҳавола орқали ўтиб, батафсил (инглиз тилида) танишиб чиқишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!