Samsung ўз смартфонларига янги "таъмирлаш" режимини қўшмоқда

Samsung ўз смартфонларига янги

Смартфонни унинг ичида бутун бошли ёзишмалар, шахсий суратлар билан бир неча соат ёки бир неча кунга таъмирлашда қолдириш, албатта, деярли ҳаммамизни ҳавотирга солади. Таъмирлаш вақтида смартфон эгасининг маълумотлари тарқатиб юборилиши каби ҳодисалар, афсуски, бир неча марта содир бўлган. Шукрки, Жанубий Корея техно-гиганти, Samsung ушбу муаммога инноватион ечим билан чиқди.

SamMobile нашрининг Samsung Korea матбуот сайтига таяниб хабар беришича (The Verge орқали), компания ўзининг Galaxy смартфонларига шахсий маълумотлар махфийлигига оид янги "Repair Mode" ёхуд ўзбек тилида "Таъмирлаш режими" хусусиятини қўшмоқда. 

Фото: Samsung

Маълум бўлишича, янги функция техник ходимларга телефонингизнинг ички қисмларига уни тузатиш учун етарли даражадаги кириш имконини беради, яъни смартфонингиздаги шахсий маълумотларингиз таъмирлаш вақтида ҳам махфий сақланади.

Сиз уни Созламалар иловасидаги Батарея ва Қурилма парвариши бўлими орқали ёқишингиз мумкин бўлади. Функция ишга туширилиши билан телефон рестарт бўлади, яъни таъмирлаш режимига тушиш учун ўчиб, ёнади. Бунда сизнинг суратларингиз, хабарларингиз ва сиз яширилишини истаган бошқа нарсаларга киришда тақиқ ўрнатилади. Фақатгина қурилмани таъмирлаш учун керак бўладиган стандарт иловалар очиқ қолади. 

Смартфонингизни устадан олганингиздан кейин фақатгина сиз уни Таъмирлаш режимидан бармоқ изингиз ёки бошқа қулфлаш усули билан ўчиришингиз мумкин бўлади.

Ушбу янги хусусият янгиланиш орқали энг биринчи Galaxy S21 учун Жанубий Кореяда чиқарилади. Албатта, компания тез орада қолган моделлар учун қўллаб-қувватлашни кенгайтиришни режалаштирган. Бошқа ҳудудлар учун таъмирлаш режимининг чиқарилиш-чиқарилмаслиги ҳозирча нўмалум.

ЎҚИНГ: Galaxy A23 5G'нинг нархи маълум бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!