Samsung ўз смартфонларини дастурий таъминот билан таминлаш муддатини яна бир йилга узайтирди.

Samsung ўз смартфонларини дастурий таъминот билан таминлаш муддатини яна бир йилга узайтирди.

Ўтган йили Samsung ўз смартфонлари ва планшетларини уч йиллик дастур янгиланиши ҳамда тўрт йиллик хавфсизлик патчи билан таъминлашни йўлга қўяётганини эълон қилган эди. 

Ушбу режа нафақат компаниянинг фалгаман қурилмалари, балки ўрта тоифадаги смартфонларни ҳам ўз ичига олар эди. 

Энди компания ўз флагманларини дастурий таъминот билан таминлаш муддатини яна бир йилга узайтирди. Яъни компания S22 смартфонлари ва Tab S8 планшетларини тўрт йиллик дастур янгиланиши ҳамда беш йиллик хавфсизлик патчи билан таъминлайди. 

Демак, ушбу қуриламалар ҳозир Android 12 операцион тизимида ишлаётганини ҳисобга олсак, улар Android 16 тизимигача бўлган дастур янгиланишларини ҳамда беш йиллик хавфсизлик патчларини қабул қилади. 

2021 йилги Samsung флагмани эгалари учун яхши янгилик бор – худди шу дастурий таъминотни қўллаб-қувватлаш режаси ушбу смартфонларга ҳам тегишли, яъни 2021 йилги флагман Galaxy қурилмаларини дастурий таъминот ва хавфсиз патчлари билан таъминлаш муддати бир йилга узайтирилади. 

Рўйхатга Galaxy Z Flip 3 ва Z Fold 3 букламафонлари, шунингдек S21 серияси флагманлари (шу жумладан S21 FE) киради. Афсуски, Galaxy S20 серияси ва бошқа флагман қурилмалар эски жадвалда қолади. 

Жадвал билан қуйида яқиндан танишишингиз мумкин: 

Galaxy S22 серияси 

• Galaxy S22

• Galaxy S22+

• Galaxy S22 Ultra 

Galaxy Tab S8 планшетлари 

• Galaxy Tab S8

• Galaxy Tab S8+

• Galaxy Tab S8 Ultra 

Galaxy Z3 букламафонлари 

• Galaxy Z Fold3

• Galaxy Z Flip3 

Galaxy S21 серияси 

• Galaxy S21

• Galaxy S21+

• Galaxy S21 Ultra

• Galaxy S21 FE

ЎҚИНГ: Samsung компанияси Galaxy S22 Ultra смартфони ва Galaxy Tab S8 планшетларининг техник инфографикасини тақдим этди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.