Samsung ўз хатосини тўғрилади: Galaxy A01 – энди туркумнинг энг арзон смартфони!

  •   DiMaX
  •  5206
  •  19.12.2019 09:06

Samsung ўз хатосини тўғрилади: Galaxy A01 – энди туркумнинг энг арзон смартфони!

Кеча биз Samsung’нинг антиқа смартфони – Galaxy A01 намойиш этилгани хусусида ёзгандик. Унинг барча хусусиятлари ҳамёнбоп моделларга хос, фақат битта номувофиқлик бор – 6/8 ГБлик тезкор ва нақ 128 ГБлик ички хотирага эга эди.

ЎҚИНГ: Galaxy S11+ флагманининг биринчи расмий сурати эълон қилинди!

Ўшанда тахмин қилганимиздек, смартфоннинг хотираси ҳақидаги маълумотлар сайтга нотўғри киритилган экан. Samsung энди ўз хатосини тўғрилаб, Galaxy A01 атиги 2/16 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эканлигини сайтида қайд этиб қўйибди:

Бироқ Samsung унинг аппарат таъминоти асосида қайси процессор ётганини ҳозиргача айтмаяпти. Нима бўлганда ҳам, Galaxy A01 ўз туркумидаги энг арзон смартфон бўлишига энди шубҳа қолмади.

Янгиликларни биз билан кузатишда давом этинг – жанубий кореялик техногигант айни шу линияда яна битта модел тайёрлаган...

ЎҚИНГ: Навбатдаги Galaxy A билан танишиш фурсати келди!