Samsung Ўзбекистон: 30 ноябргача смартфон олинг – повербанк сизга совға!

  •   DiMaX
  •  2479
  •  14.11.2020 12:04

Samsung Ўзбекистон: 30 ноябргача смартфон олинг – повербанк сизга совға!

Жанубий кореялик техногигант ўтган йилнинг охирида Galaxy A71 русумли ўрта нархли смартфонини намойиш қилган. Гарчи кутилганидан қимматроқ чиққан бўлса-да, қурилма шунга арзийди: DxOMark тестида у Honor, Xiaomi ва ҳатто Apple флагманларини енгган! Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Samsung ҳамёнбоп Galaxy A туркумида тўртта моделини тақдим этди – иккитаси 5G-смартфон!

Samsung шу кунларда Ўзбекистонда акция ўтказмоқда: 31 ноябрга қадар (шу куни ҳам) тегишли савдо нуқталаридан Galaxy A71 русумли смартфон сотиб олсангиз, ҳадяга эга бўласиз. Совға ҳам чакки эмас: компаниянинг 10000 мА/соатлик сиғимли ташқи аккумулятори (повербанк) бўлиб, тезкор қувватлаш технологиясига эга!

Совғага қўйилган повербанк хусусиятлари билан батфсил танишиб чиқиш учун мазкур ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. Акциянинг шартлари, ҳадяни олиш нуқталари эса Samsung Ўзбекистон сайтининг мана бу саҳифасида батафсил берилган.

Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy A71 модели AnTuTu бенчмаркининг ўрта нархли смартфонлар бўйича март ойидаги глобал рейтингида ҳамда июлдги кучли ўнталикка кирган. Биз ушбу гаджетнинг батафсил тавсифини икки қисмда эълон қилганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Samsung иккита ҳамёнбоп ва оммабоп смартфонига флагманча функциялар қўшди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!