Samsung ўзи учун уникал бўлган смартфон тайёрлаяпти

Samsung ўзи учун уникал бўлган смартфон тайёрлаяпти

Таниқли информатор @rquandt билан ҳамкорликда Pigtou корпусдан сизиб чиқувчи селфи камерали Samsung Galaxy A смартфони рендерларини олишга муваффақ бўлди. Кореялик компания ҳозирга қадар поп-ап камерали смартфон чиқармаган.

Сиздирилган маълумотларга кўра, смартфон 6.5 дюйм диагоналли экранга эга бўлади. Қурилма ўлчамлари эса 160.9 х 77 х 9.2 мм эканлиги айтилмоқда. Орқа панелда учта камера ва бармоқ изи сканери бўлади. Биометрик сканер экран остига қўйилганидан тахмин қилиш мумкинки, экран LCD панелли бўлади.

Смартфонда 3.5 мм лик аудио жек йўқ. Бу эса ўрта тоифа смартфонларида камдан-кам учрайдиган ҳолатдир. Миш-мишга кўра, бу девайс бир неча ойдан сўнг тақдим қилинади. Унгача эса қурилма ҳақида ҳали кўп маълумот пайдо бўлади.

Янгиланиш ва тафсилотлар учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Samsung ўта арзон Galaxy J2 Core (2020) смартфонини тақдим этди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!