Samsung ўзининг Galaxy Z Flip букламафонини Trade-in дастури доирасида атиги 200 доллардан сотяпти!

  •   DiMaX
  •  618
  •  02.02.2021 11:01

Samsung ўзининг Galaxy Z Flip букламафонини Trade-in дастури доирасида атиги 200 доллардан сотяпти!

Кўплаб ишлаб чиқарувчилар сингари, Samsung ҳам турли мамлакатларда Trade-in дастурларини ўтказиб туради. Бу дастурни содда қилиб шундай тушунтириш мумкин: бирор янги русумдаги смартфонни сотиб олишда харидор ўзининг аввалги смартфонини топширади ва янгисини унга катта чегирма билан беришади.

ЎҚИНГ: Антиқа акция: уй телефонини топшириб, смартфон олинг!

Жанубий кореялик корпорация «раскладушка» форм-факторли Galaxy Z Flip смартфонини АҚШ ҳудудида арзонлаштирди. Энди америкада уни аввалгидек 1449 эмас, балки 1199 долларга олиш имкони бор – 250 долларлик фарқ ҳам чаккимас: бунга ўртача бир смартфон олса бўлади.

Энг қизиғи – айни шу модел учун Trade-in дастури эълон қилинганлигидир: унда шу букламафонни атиги 200 долларга олиш имкони бор! Лекин бунинг эвазига харидор топшириши керак бўладиган смартфонлар иккитагина модел билан чекланган. Яъни, янги қурилмани шу нархда олиш учун айни шу моделнинг ишлатилганини ёки Galaxy Fold букламафонини топшириш лозим. 

Trade-in дастури доирасида Galaxy Z Flip учун бундан камроқ чегирмалар ҳам бор; улар учун бошқа русумлардаги айрим Samsung, Apple ёки Google смартфонларини топшириш зарур бўлади. Дастур тафсилотлари билан танишиш учун ушбу ҳавола орқали Samsung расмий онлайн дўконига ўтиш мумкин. Айни дамда АҚШда бўлиб турган яқинларингизга мазкур маълумотни етказиб қўйсангиз арзийди – уларда эски смартфонни топшириб, янгисини арзонроққа олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Бу смартфондан олсангиз, смарт-соат, симсиз қулоқчин ва ғилоф ҳам қўшиб беришади! (+видео)