Samsung планшет ва смартфонларининг 2019 йилда Android 8 Oreo’гача янгиланиш жадвали

  •   DiMaX
  •  1323
  •  09.08.2018 15:00

Samsung планшет ва смартфонларининг 2019 йилда Android 8 Oreo’гача янгиланиш жадвали

Жанубий кореялик техногигант жорий йилнинг охирида ва келаси йилда Android операцион тизимининг саккизинчи – Oreo талқинигача янгиланадиган мобил қурилмалари рўйхатини эълон қилди. Ундан битта планшет ҳамда асосан ҳамёнбоп ва ўрта нархли смартфонлар ўрин олган.

ЎҚИНГ: Расман: Яна камида 8 хил Samsung смартфони Android Oreo’гача янгиланади

Мазкур рўйхатга жами ўн иккита қурилма киритилган бўлиб, шулардан айримлари 2016 йилги моделлардир. Android 8 талқинигача янгиланувчи бу девайслардан еттитаси дастлаб Android 6 Marshmallow прошивкаси билан чиққан ва кейинчалик Android 7 Nougat’гача янгиланган.

Шундай қилиб, Samsung ўзининг айрим смартфонларини қуйидаги тартибда Android 8 Oreo талқинига асосланган прошивка билан таъминлайди:

  • Galaxy J7 Neo – 2018 йилнинг декабрида;
  • Galaxy Tab A 2017 – 2019 йилнинг январида;
  • Galaxy A9 Pro 2016 – 2019 йилнинг январида;
  • Galaxy C7 Pro – 2019 йилнинг январида;
  • Galaxy C9 Pro – 2019 йилнинг январида;
  • Galaxy J2 2018 – 2019 йилнинг январида;
  • Galaxy On5 2016 – 2019 йилнинг январида;
  • Galaxy On7 2016 – 2019 йилнинг январида;
  • Galaxy J7 2018 – 2019 йилнинг январида;
  • Galaxy J7 2017 – 2019 йилнинг январида;
  • Galaxy J7 Max – 2019 йилнинг февралида;
  • Galaxy J7 2016 – 2019 йилнинг мартида.

Айтиш керакки, Android операцион тизимининг тўққизинчи версияси ҳали яқиндагина – 6 августда чиқарилган бўлиб, унга асосланган прошивка Samsung смартфонларига ҳозирча ишлаб чиқилмаган. Шунингдек, бу талқинда смартфон эгаларига маъқул келмайдиган бир хусусият борлиги аниқланган...

ЎҚИНГ: Android 9 Pie’га ўтмоқчимисиз? Ёдда тутинг: орқага йўл йўқ!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!