Samsung расман эълон қилди: Galaxy M31s шу ойдаёқ тақдим этилади!

  •   DiMaX
  •  2759
  •  20.07.2020 16:03

Samsung расман эълон қилди: Galaxy M31s шу ойдаёқ тақдим этилади!

Куни кеча биз потенциал хит – Galaxy M31s смартфонининг сотувга чиқиш куни ҳақида ёзган эдик. Энди эса унинг расмий намойиш санасини Samsung ўзи айтди.

ЎҚИНГ: Samsung ва LG ўз юртида Xiaomi’нинг дадил ҳамласига учради!

Унга кўра, арзон туркумга мансуб Galaxy M31s смартфонининг тақдимоти 30 июль куни Ҳиндистонда бўлиб ўтади.

Кутилганидек, ушбу смартфон Super AMOLED матрицали, Full HD+ форматли экран билан жиҳозланмоқда.

Galaxy M31s модели Exynos 9611 процессори, 6 ГБлик тезкор ҳамда 128 ГБлик ички (UFS 2.1 турига мансуб) хотира билан тақдим этиляпти.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайди?

Ушбу смартфоннинг афзалликларидан бири – худди Galaxy M21, Galaxy M30s ҳамда Galaxy M31 девайсларидаги каби, нақ 6000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланишидир.

Galaxy M31s смартфони 25 ваттлик тезкор қувватланишдан ташқари, реверсив зарядлаш функциясига ҳам эга, яъни бошқа қурилмаларни қуввтлаш учун унинг ўзини повербанк сифатида қўллаш мумкин.

ЎҚИНГ: Смартфонни атиги 15 дақиқада тўлиқ қувватловчи FlashCharge технологиясини «жонли» видеода кўрамиз!

Булардан ташқари, Galaxy M31s квадрокамерасида 64 + 8 + 5 + 5 мегапикселлик модуллар қўлланади. Қурилма яна 4K форматида видео ёзишга қодир бўлади, дейишмоқда. Унинг корпусига иккита SIM-карта учун уяч, LTE, GPS, Wi-Fi ac, Bluetooth 5.0 ҳамда NFC чиплари ҳамда қулоқчин тирқиши ўрнатилган.

Янги смартфон Android 10 операцион тизими устига қурилган OneUI 2.1 интерфейси билан ишлайди. Samsung унинг учун 260–270 ААҚШ доллари атрофида нарх белгиламоқчи.

ЎҚИНГ: Ўта арзон Galaxy M01s чиқди: афсуски, Samsung ҳам Xiaomi’га эргашибди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!