Samsung расман Galaxy Note 9 тақдимотига таклиф этмоқда (+видео)

  •   DiMaX
  •  821
  •  28.06.2018 06:59

Samsung расман Galaxy Note 9 тақдимотига таклиф этмоқда (+видео)

Айни кунларда смартфонлар бозорида энг кутилаётган гаджет – жанубий кореялик гигантнинг Galaxy Note 9 фаблети бўлади. Ниҳоят, Samsung компанияси унинг тақдимоти бўлиб ўтадиган жой ва санани расман маълум қилди.

ЎҚИНГ: Биз сотиб ололмайдиган 512 ГБ’ли Samsung Galaxy Note 9

Samsung компанияси шу йилнинг 9 августида, Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин қисмидаги Barclays Center аренасида ўтказадиган тадбирига таклифнома тарқатди. Анъанага кўра, ушбу маросим корпорациянинг samsung.com расмий сайтида ҳамда YouTube-каналида тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Ушбу тадбирда Galaxy Note 9 смартфони тақдим этилади. Мазкур фаблет дизайни ўтган йилги моделга ўхшаш бўлиши, аммо айрим хусусиятлари яхшиланиши кутилмоқда. Шунингдек, янги смартфонда бармоқ изи сканери экранга интеграция қилиниши ёки горизонтал жойлашган камера блогининг пастидан ўрин олиши мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 9: «жонли» сурат янги тугмачани ва яна айрим жиҳатларни фош этди

Мана, тақдимотга бағишлаб тайёрланган видеолавҳани томоша қиламиз:

Реклама тасвирида аллақандай тугмача кўрсатилган, кузатувчилар унинг стилусни корпусдан чиқаришга хизмат қилишини тахмин қилишмоқда. Эҳтимол, унинг вазифаси умуман бошқадир – инсайдерлар буни ҳам тез орада маълум қилиши мумкин. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note 9 стилуси янгиланмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!