Samsung расман тан олди: Galaxy Note 8’да жиддий муаммо бор! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2435
  •  02.01.2018 17:30

Samsung расман тан олди: Galaxy Note 8’да жиддий муаммо бор! (+видео)

2017 йилнинг август ойида Samsung компанияси ўзининг энг илғор мобил қурилмаси – Galaxy Note 8 фаблетини тақдим этган эди. Аммо йилнинг охирига келиб, интернетда мазкур моделдаги девайс эгаларининг шикоятлари ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Ҳолбуки, жанубий кореялик гигантнинг ушбу гаджети смартфонлар бозорининг етакчиларидан бири, дея эътироф этилаётганди.

ЎҚИНГ: Ринг: Galaxy Note 8'нинг iPhone X'га йўналган 6 та аниқ зарбаси

Хулласи калом, бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларнинг шикоят қилишларига кўра, Galaxy Note 8 моделидаги айрим смартфонлар қуввати тўлиқ тугаб, ўчиб қолса, кейин уни қувватлаб ҳам, бирор йўл билан ёқиб ҳам бўлмай қоляпти. Мазкур муаммони мустақил тарзда ҳал этишга уринган фойдаланувчиларнинг қўлидан ҳеч нарса келмаяпти.

Мана, қуйидаги видеода бу муаммо яққон кўрсатилган:

Муаммо кўлами кенг эканлиги аниқлангач, Samsung компаниясининг раҳбарияти Galaxy Note 8 аккумуляторида жиддий муаммо мавжудлигини расман тан олишга мажбур бўлди. Жанубий кореялик техногигант бу муаммонинг қанчалик кенг тарқалганини ошкор этмаяпти, аммо ҳозиргача бир неча юзлаб (!) фойдаланувчиларда шу ҳолат учрагани маълум. Samsung эса уларнинг ҳар бирига, шу смартфон харид қилинган расмий дўконга ёки сервис марказига мурожаат этиб, қурилмани бепул алмаштириб ёки таъмирлатиб олишни тавсия этаётир.

ЎҚИНГ: Ўзбекистондаги Samsung ваколатли сервис марказларининг рўйхати

Samsung мутахассислари ҳозирда ушбу муаммонинг сабабини аниқлаш ва ечимини топиш устида ишламоқдалар, аммо ҳозирча бирор ижобий натижага эришганликлари ҳақида маълумот йўқ. Масаланинг тагига етиш учун бир неча ҳафта вақт керак бўлиши мумкин, дея таъкидлаган корпорация.

Шу билан бирга, Samsung вакилларининг таъкидлашига кўра, аккумулятордаги бунақа «ишкал» билан шикоят қилганлар сони бир неча юз донани ташкил этади; агарда Galaxy Note 8 бир неча миллион доналаб сотилганини инобатга олсак, фойдаланувчиларнинг 99,9 фоизи бу муаммога дуч келишмаган.

ЎҚИНГ: 2017 йилнинг энг яхши "Samsung Galaxy"лари: халқаро ва маҳаллий бозордаги нархлари!

Эслатиб ўтамиз, Samsung фаблетининг аввалги «авлод»и – Galaxy Note 7 модели ҳам айнан батареясидаги жиддий муаммо сабабли катта йўқотишларга сабаб бўлган эди. Аммо унда аҳвол умуман ўзгача – батареялар қизиб, тутаб, аланга олиб ва ҳатто портлаб кетаётган эди. Натижада компания мазкур моделдаги қурилмаларни қайтариб олиб, янгиланган талқинда қайта чиқарганди.

ЎҚИНГ: Янгиланган Galaxy Note 7 Fan Edition фаблети 7 июлдан сотувга чиқади

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!