Samsung расмий реклама роликларида Galaxy S10’ларнинг асосий хусусиятларини кўрсатиб берди!

  •   DiMaX
  •  1725
  •  13.02.2019 08:45

Samsung расмий реклама роликларида Galaxy S10’ларнинг асосий хусусиятларини кўрсатиб берди!

Samsung компаниясининг Galaxy S10 туркуми флагманлари ҳақида кўплаб маълумотларга эгамиз, аммо улар норасмий эди. Кеча эса ушбу смартфонларнинг муҳим жиҳатларини акс эттирувчи расмий реклама роликлари тарқалди.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 харидорларига – ҳали тақдим этилмаган Galaxy Buds симсиз қулоқчини совға!

Биринчи видеолавҳада Samsung Galaxy S10 ҳамда S10+ моделларининг ромсиз экранига жорий этилган ультратовушли бармоқ изи сканери кўрсатилган. Яқинларгача Galaxy S10 Lite ёки Galaxy S10 E деб номланиши айтилаётган – Galaxy S10e русумли «кенжа» смартфонда эса дактилоскопик датчик корпуснинг ён қиррасида бўлади.

Иккинчи видеоролик эса Galaxy S10 портатив аккумулятор ролини бажариши акс эттирилган. Бу флагманлар Reverse Charging технологиясига эга: улар Qi стандартини қўллаб-қувватловчи қурилмаларни, жумладан, iPhone’ларни (ҳатто оригинал Apple қувватлагичидан ҳам тезроқ!) ва турли аксессуарларни симсиз усулда зарядлай олади:

Samsung’нинг учинчи расмий ролиги эса смартфоннинг экранидаги «тешик»да жойлашган камерага бағишланган: у тасвирни оптик барқарорлаштириш тизимига эга ва 4К сифатида суратга ола билади:

Булардан ташқари, машҳур инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) кеча Galaxy S10+ моделининг расмий реклама постерини ҳам тарқатган. Унда қўшалоқ олд камера, 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши, USB Type-С порти ва динамик яққол кўриниб турибди:

Galaxy S10 туркуми флагманлари 20 февралда тақдим этилади, аллақачон бозорга чиққан айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!