Samsung расмий сайтига аллақачон Galaxy M51 ҳам чиқди!

  •   DiMaX
  •  1976
  •  10.08.2020 12:26

Samsung расмий сайтига аллақачон Galaxy M51 ҳам чиқди!

Жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy M51 модели ҳақидаги дастлабки хабарлар йилнинг бошидаёқ тарқалган. Аввалроқ эса уни Geekbench сервисида синаб ҳам кўришганди, яқинда эса...

ЎҚИНГ: Энг зўр ҳамёнбоп – Galaxy M51 смартфони FCC базасида «қўлга тушди»

Энди эса мазкур девайс Samsung компаниясининг Россиядаги техник қўллаб-қувватлаш саҳифасида кўзга ташланди. Худди Bluetooth SIG ҳамда FCC маълумотлар базсидаги каби, Galaxy M51 у ерда ҳам SM-M515F модел рақами остида қайд этилган.

Афсуски, у ерда Galaxy M51 техник хусусиятлари ошкор этилмаган, лекин АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси – FCC базасида бу борада асосий маълумотлар берилган эди. Лекин асосийси – Samsung уни тез орада расман намойиш этишига шубҳа қолмади.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон 5G-смартфонини Geekbench’да текшириб кўрди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!