Samsung рекордчиси: кейинги арзон смартфон нақ 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга!

  •   DiMaX
  •  2733
  •  31.07.2019 11:34

Samsung рекордчиси: кейинги арзон смартфон нақ 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга!

Жанубий кореялик гигант Galaxy M туркумидаги биринчи авлод смартфонларида батареяларининг сиғимдорлигига катта аҳамият берганди. Маълум бўлишича, уларнинг кейингиларида бу жиҳат ундан ҳам ошиқ!

ЎҚИНГ: Энг «бели бақувват» ва арзон Samsung смартфонининг яхшиланган версияси – Galaxy M30s чиқяпти

Янги маълумотларга қараганда, Galaxy M20s модели бу борада рекордчи – 6000 мА/соатлик аккумулятор билан таъминяпти. Бу эса унинг «аждод»и – Galaxy M20 смартфони батареясидан нақ 1000 мА/соатга ошиқ кўрсаткич!

Айтиш керакки, Galaxy M20s смартфони SM-M207 модел рақами остида тайёрланмоқда. Агарда юқоридаги маълумот рост бўлиб чиқса, ушбу қурилма автоном ишлаш вақти бўйича Samsung рекордчиси бўлиши мумкин.

Афсуски, Galaxy M20s моделининг тақдимот вақти ҳамда бошқа техник хусусиятлари борасида ҳозирча маълумот йўқ. Ҳозиргача бозорга чиқарилган ҳар хил русумлардаги Samsung телефонларини эса 619 000 сўмдан бошланган нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Кучайтирилган ҳамёнбоп – Galaxy A10s кейинги ҳафтада чиқади, нархи аллақачон маълум!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!