Samsung сир тутган Galaxy S10 Lite ҳамёнбоп флагманини Geekbench фош этди!

  •   DiMaX
  •  1704
  •  31.10.2019 10:53

Samsung сир тутган Galaxy S10 Lite ҳамёнбоп флагманини Geekbench фош этди!

Жанубий кореялик техногигант флагман смартфонлар туркумида учта – Galaxy S10 (сотиб олиш), Galaxy S10e ҳамда Galaxy S10+ (харид қилиш) моделларини чиқарган. Энди эса уларнинг сафига тўртинчиси ҳам қўшилади – Samsung Galaxy S10 Lite!

ЎҚИНГ: iPhone 11’даги эксклюзив функция энди Samsung смартфонларига ҳам қўшилади!

Samsung ушбу моделини аллақачон тайёрлаган бўлса-да, ҳали ошкор этмаётганди. Бироқ унинг самарадорлигини Geekbench сервисида текшириб кўришганида, қурилманинг асосий техник хусусиятлари ошкор бўлди.

Samsung Galaxy S10 Lite ушбу бенчмаркда SM-G770F маркировкаси билан имтиҳон топширган. Мана, унинг самарадорлик синови натижалари ҳамда аппарат таъминотининг асоси ҳақидаги маълумотлар:

Айрим кузатувчилар ушбу гаджетнинг бозорга Galaxy S10 Lite эмас, балки Galaxy S11 Lite номи билан тақдим этилишини айтишмоқда. Нима бўлганда ҳам, унинг «электрон юраги» – Galaxy S10 ҳамда Galaxy Note 10 (сотиб олиш) туркумларидаги флагманларида қўлланган Snapdragon 855 процессоридир.

Шунингдек, кутилаётган ихчам флагман Android 10 операцион тизим талқинига ҳамда 8 гигабайтлик тезкор хотирага эга. Таъкидлаш керакки, Galaxy S10e модели камроқ ҳажмли – 6 гигабайтлик «оперативка»га эга.

Galaxy S10 Lite бенчмаркдаги якка ядроли синовда 742 балл, барча ядролар иштирокидаги имтиҳонда эса – 2604 балл олган. Мазкур кўрсаткич Snapdragon 855 чипли аввалги смартфонларники билан солиштирганда бироз пастроқ. Лекин бу ерда бошқа гап бор: яқинда Geekbench 5 талқини чиққан ва у текширишнинг янги услубларини ҳамда бошқача ўлчам шкаласини қўллайди. Шу сабабли ундаги натижаларни Geekbench 4 текшируви кўрсаткичлари билан айнан таққослаш нотўғри.

ЎҚИНГ: Samsung кутилмаганда Galaxy S10 флагманларини 300 долларгача арзонлаштирди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!