Samsung сирли янги технологиясини илк бор сирли Galaxy A8s смартфонида қўлламоқда! (+«жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  1832
  •  26.10.2018 09:08

Samsung сирли янги технологиясини илк бор сирли Galaxy A8s смартфонида қўлламоқда! (+«жонли» сурат)

Куни кеча Хитойда ўтказган тадбирида Samsung компанияси ўзининг иккита смартфонини тақдим этган эди. Шунингдек, жанубий кореялик техногигант ўшанда яна битта – Galaxy A8s моделини тайёрлагани ва унда ўзининг мутлақо янги технологиясини жорий этаётганини ҳам айтганди.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳамкори терган илк Samsung смартфони – Galaxy A6s тақдим этилди!

Шундан сўнг сирли Galaxy A8s смартфонига қизиқиш кучайди ва у ҳақда турли маълумотлар ҳам чиқа бошлади. Аввало, хитойлик машҳур инсайдер Ice Universe ушбу моделнинг экранида тирқиш бўлишини айтди. У ҳатто бунинг қандай вариантларда амалга оширилишиги рендер суратларда кўрсатиб ҳам берди:

Ушбу технология смартфон дисплейи тепасидаги ромнинг янада энсиз бўлишини таъминлайди. 2019 йилда бундай ечимни кўплаб смартфонсозлар ўз моделларига татбиқ этишлари ҳам кутилаётир.

ЎҚИНГ: Келаси йили қандай смартфонлар урфга айланади?

25 октябрь санасида эса Ice Universe прогнозини Slashleaks ресурси ҳам тасдиқлади. Ушбу сайтда Samsung Galaxy A8s ҳимоя экранининг «жонли» расми эълон қилинди:

Galaxy A8s моделининг тақдимот ва савдога чиқарилиш вақти аниқ эмас. Ҳозиргача савдога чиққан турли моделлардаги Samsung смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан қулай нархларда олиш имконияти мавжуд. Бунда уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб онлайн буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш, ҳақини товар қўлингизга текканидан кейин тўлашингиз мумкинлиги каби имкониятлар сизга ҳам маъқул келади.

ЎҚИНГ: 650 000 сўмдан бошланган Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан олинг – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади! (2018 йил 8 октябрь)