Samsung смартфон бозорида Apple’ни четга суриб қўйди

  •   DiMaX
  •  797
  •  31.03.2021 11:57

Samsung смартфон бозорида Apple’ни четга суриб қўйди

Strategy Analytics компанияси февраль ойи учун жаҳон смартфон бозорининг статистикасини эълон қилди. Унга кўра, Жанубий Корея ишлаб чиқарувчиси етакчига айланди, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: 2021 йилнинг энг зўр бешта смартфони (Consumer Reports талқини)

Манбага кўра, Samsung ўтган ойда 24 миллион дона смартфон сотган – бу умумий рақамнинг 23,1 фоизига тенг. Иккинчи ўринга келсак, илгари етакчи бўлган Apple компанияси 23 миллионга яқин смартфон сотган – бу билан у бозорнинг 22,2 фоизини эгаллаган.

Учинчи ўрин жаҳон бозорининг 11,5 фоизини эгаллаган Хитойнинг Хiaomi компаниясига насиб этди. Жорий чорак охирида ким жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллашини кузатиб борамиз.

ЎҚИНГ: iPhone эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб