Samsung смартфон чехолларига E-Ink дисплей ўрнатмоқчи

Samsung смартфон чехолларига E-Ink дисплей ўрнатмоқчи

Интернет тармоғидаги бир қатор манбаларда E-Ink дисплей билан ўрнатилган смартфон чехолларининг суратлари пайдо бўлди. Samsung компаниясига тегишли патентда Flip Cover чехолларига оид таърифлар келтирилган, деб ёзмоқда 3D News.

E-Ink дисплейдаги контент қуёш нурлари остида ҳам яхши ўқилади, энг яхши сифати – батарея қувватини каам сарфлашидир.  Samsung таклиф қилаётган чехоллардаги бундай экранлар телефонни очмасдан турли билдиришнома ва хабарларни ўқишга ёрдам беради. Албатта, бунинг учун чехол смартфон билан маълумот алмашиши талаб этилади. Ҳозирча бунинг қандай амалга оширилиши номаълум.

Тахминларга кўра, бундай чехоллар компаниянинг навбатдаги флагмани – Galaxy S8 билан бир вақтда сотувга чиқарилиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!