Samsung смартфон ва планшетларига Android 11 (One UI 3.0) келишининг расмий йўл харитаси

  •   DiMaX
  •  2098
  •  02.12.2020 14:23

Samsung смартфон ва планшетларига Android 11 (One UI 3.0) келишининг расмий йўл харитаси

Биз ўн биринчи авлод «яшил роботчали» тизимни қабул қиладиган Samsung мобил қурилмаларининг 63 та номдан иборат рўйхатини эълон қилган эдик. Кейинроқ чиққан маълумотга кўра, компаниянинг Android 11 операцион тизимигача янгиланувчи смартфон ва планшетлари сони тўқсонтага борар экан!

ЎҚИНГ: Android 11 билан чиқаётган дунёдаги учинчи смартфон – Galaxy M туркумидаги арзон модел!

Samsung энди ўз мобил гаджетларидан қай бири қачон Android 11 операцион тизим талқинини қабул қилишини айтди. Аниқроғи – бу графикни компаниянинг Миср бўлинмаси Samsung Members иловасида эълон қилди.

Ишлаб чиқарувчи ҳозирча тўқсонта эмас, балки 43 та русумдаги смартфон ва планшетларига мазкур апдейтни тарқатиш вақтига аниқлик киритган. Унга кўра, қурилмаларнинг янгиланиш йўл харитаси қуйидагича:

2020 йил декабрь:

  1. Galaxy S20
  2. Galaxy S20+
  3. Galaxy S20 Ultra

2021 йил январь:

  1. Galaxy S10
  2. Galaxy S10+
  3. Galaxy S10 Lite
  4. Galaxy Note 10
  5. Galaxy Note 10+
  6. Galaxy Note 20
  7. Galaxy Note 20 Ultra
  8. Galaxy Z Flip
  9. Galaxy Z Fold 2

2021 йил февраль:

  1. Galaxy Fold

2021 йил март:

  1. Galaxy M21
  2. Galaxy M30s
  3. Galaxy M31
  4. Galaxy A51
  5. Galaxy Note 10 Lite
  6. Galaxy Tab S7

2021 йил апрель:

  1. Galaxy A50
  2. Galaxy M51

2021 йил май:

  1. Galaxy A21s
  2. Galaxy A31
  3. Galaxy A70
  4. Galaxy A71
  5. Galaxy A80
  6. Galaxy Tab S6
  7. Galaxy Tab S6 Lite

2021 йил июнь:

  1. Galaxy A01-Core
  2. Galaxy A01
  3. Galaxy A11
  4. Galaxy M11
  5. Galaxy Tab A

2021 йил июль:

  1. Galaxy A30
  2. Galaxy Tab S5e

2021 йил август:

  1. Galaxy A10
  2. Galaxy A10s
  3. Galaxy A20
  4. Galaxy A20s
  5. Galaxy A30s
  6. Galaxy Tab A 10.1
  7. Galaxy Tab Active Pro

2021 йил сентябрь:

  1. Galaxy Tab A8 (2019)

Хўш, бу рўйхатда сиз ишлатаётган ёки олмоқчи бўлиб юрган модели ҳам бормикан?

ЎҚИНГ: Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!