Samsung смартфонлар учун «кўринмас» камералар, «гапирувчи» ва тўлиқ дактилоскопли экранлар тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  1129
  •  01.05.2019 16:41

Samsung смартфонлар учун «кўринмас» камералар, «гапирувчи» ва тўлиқ дактилоскопли экранлар тайёрламоқда

Жанубий кореялик техногигант ўзининг бу йилги бир қатор смартфонларида Infinity-O туридаги дисплей қўллади. Яъни, уларда олд камера экрандаги тирқишга жойланган. Аммо Samsung бу билан ҳам тўхтаб қолмоқчи эмас...

ЎҚИНГ: Galaxy A60 намойиш қилинди: NFC, «гапирувчи» ва «тешик» экран, 32 МПлик иккита камера ва ўртача нарх!

Ҳозирда Samsung янада илғор технология устида ишлаяпти – келажакда унинг смартфонлари экранида кўринмайдиган камералар жойлашади. Яъни – экран тўлиғича контентни акс эттираверади, фақат селфи олаётганидагина экран остида яширин олд камера ишга тушади.

Бундан ташқари, Samsung яна тўлиқ экранли ультратовушли бармоқ изи сканерини ҳам тайёрламоқда. Мазкур технологияга эга бўлган смартфонни эгаси экраннинг исталган жойига бармоқ босиб блокдан чиқара оладиган бўлади.

Компания ишланмаларининг яна бир йўналиши – товушни динамиксиз, бевосита экраннинг ўзи воситасида узатиш технологиясидир. Жанубий кореяликлар келажакда ўз смартфонларида шу каби технологиялар билан бойитишлари кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung ҳатто энг арзон – Galaxy J смартфонларини ҳам Android 9 Pie’гача янгилай бошлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!