Samsung смартфонлар учун миттигина, аммо нақ 5 карра оптик зумли камера яратди!

  •   DiMaX
  •  778
  •  22.05.2019 12:20

Samsung смартфонлар учун миттигина, аммо нақ 5 карра оптик зумли камера яратди!

Жанубий кореялик гигант турли технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришидан хабарингиз бор: дисплейлар, хотира чиплари, камералар, процессорлар... Samsung Electro-Mechanics мутахассислари навбатдаги инновацион ишланмани тайёрлаб улгуришди.

ЎҚИНГ: DxOMark рейтингида Galaxy S10 5G камералари биринчи ўринларни олиб, видео бўйича рекорд ўрнатди!

Хабарга кўра, блокнинг қалинлиги атиги 5 миллиметр чиқади; ўта юпқалиги боис смартфонсозликда жуда қўл келади. Яъни, смартфонга ўрнатилганида, у умумий корпусдан бўртиб чиқиб турмайди.

Камера модулининг юпқа чиқишини таъминлаш учун Samsung мутахассислари бир неча усулларни қўллашган. Жумладан, унда перископ тузилмаси ишлатилган, оптик элементларнинг шакли ўзгартирилган.

ЎҚИНГ: Умуман аккумуляторсиз ишловчи, «сунъий онг»ли митти камера тақдим этилди

Бу камера тасвирнинг сифатини бузмасдан, нақ беш карра яқинлаштириб суратга олишга қодир:

Афтидан, компания ушбу камера модулини ўзининг навбатдаги флагман смартфонларида ишлатади. Эҳтимол, уни шу йилнинг августи ёки сентябрида тақдим этилиши кутилаётган Galaxy Note 10 фаблетига ўрнатар.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк бор: Сурхондарёда ЙПХ ходимлари боди-камера билан ишлай бошлади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!