Samsung смартфонлар учун янги камера устида ишламоқда

Samsung смартфонлар учун янги камера устида ишламоқда

Samsung компанияси смартфонлар учун BRITECELL номли янги камера фотомодулини ишлаб чиқариш бўйича режаларини эълон қилди. Маълумотларга кўра, ушбу камерада кўрсатиш имконияти янада оширилади, ёруғлик етарли бўлмаган вазиятда ранглар ёрқинлиги ва аниқлиги таъминланади. Яъни сенсор BRITECELL 20 Мп кўрсатиш қобилиятига эга

Эслатиб ўтамиз, Samsung компанияси жорий йилнинг баҳор фаслида 8-мегапиксель фотосенсорли фронтал камера, ISOCELL технологиясидаги асосий камера ишлаб чиқилгани ҳақида хабар қилганди. Матрицадаги бу турдаги пикселлар бир-биридан физик тўсиқ йўли билан ихоталанади ва шу боис, фотодиодлар кўпроқ фотон олишга эришади, пикселлар ўртасида электр шовқинлари камаяди. Натижада камеранинг етарлича ёруғлик бўлмаган жойларда олган суратларида тиниқлик янада ортади ва ранглар узатмаси ҳам аъло даражага етади.

Миш-мишларга кўра, айнан шу турдаги (BRITECELL)камералар келгуси йилда намойиш этилиши кутилаётган Galaxy S7 смартфонига ўрнатилиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!